locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess 2026 турнири ғолиби

Абдусатторов 2770 рейтинг билан кучли бешликка кўтарилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess 2026 турнири ғолиби
Фото: Chess Uzbekistan

Нодирбек Абдусатторов шахмат оламидаги энг нуфузли мусобақалардан бири — Tata Steel Chess 2026 Masters турнирида ғолибликни қўлга киритди.

Юртдошимиз мусобақа давомида барқарор ва юқори савиядаги ўйин намойиш этиб, 13 турдан 9 очко жамғарди ҳамда 2862 перформанс кўрсаткичи билан якуний жадвалда биринчи ўринни эгаллади. Ушбу натижа Нодирбекнинг жаҳон шахматидаги етакчи ўйинчилар қаторидаги мавқеини яна бир бор тасдиқлади.

Абдусатторов аввалги йилларда ҳам мазкур турнирда совринли ўринларни эгаллаб келган эди: 2023-йилда 2-ўрин, 2024 ва 2025-йилларда 3-ўрин. Ниҳоят, 2026-йилда у узоқ кутилган чемпионликка эришди.

Турнир якунларига кўра, онлайн рейтинг ҳисобида Абдусатторов ўз кўрсаткичини +19,5 пунктга ошириб, 2770 рейтинг билан кучли бешликка кўтарилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг