locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нодирбек Абдусатторов: “Синдоров шахмат тарихидаги энг иқтидорли беш шахматчидан бири!”

Нодирбек Абдусатторов Жавоҳир Синдоровнинг иқтидори, унинг муваффақиятлари ва бу натижалар ўзига қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нодирбек Абдусатторов: “Синдоров шахмат тарихидаги энг иқтидорли беш шахматчидан бири!”
photo: Chess Uzbekistan

Нодирбек Абдусатторов: “Синдоров шахмат тарихидаги энг иқтидорли беш шахматчидан бири!”

Нодирбек Абдусатторов Жавоҳир Синдоровнинг иқтидори, унинг муваффақиятлари ва бу натижалар ўзига қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди.

“Биз унинг салоҳиятини яхши биламиз. Жавоҳир ниҳоятда иқтидорли, ҳатто мендан ҳам иқтидорлироқ. 2021–2022-йилларгача у шахматга унчалик кўп вақт ажратмасди, бошқа ишлар билан ҳам шуғулланарди.

Менимча, у шахмат тарихидаги энг иқтидорли беш шахматчидан бири. Каспаров ва бошқа буюк шахматчилар қаторида. Иқтидор жиҳатидан улардан асло қолишмайди. Шунчаки, у узоқ вақт ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олмади ва бироз сояда қолиб кетди”.

Нодирбек Синдоровнинг муваффақиятлари унга ҳам катта туртки берганини таъкидлади:

“2022-йилда мен биринчи бўлиб 2700 рейтинг чегарасидан ўтдим. 2025-йилгача рейтинг бўйича кучли шахматчилар қаторида эдим. Лекин Номзодлар турнирига чиқа олмадим. Аввалига ёшлигим, кейинчалик тажрибам етишмагани бунга тўсқинлик қилди.

Кўп йиллар давомида мен Жавоҳирдан бир қадам олдинда эдим. Энди эса у мендан ўзиб кетди ва бу маррага биринчи бўлиб эришди.

Унинг кетма-кет ғалабалари менга иккинчи нафас берди. Жавоҳир бунинг уддасидан чиқиш мумкинлигини кўрсатди, йўл очиб берди ва ўзимга бўлган ишончимни оширди.
Энди у олдинда, мен эса унинг ортидан кетяпман”.

Сизнингча, Синдоров ҳақиқатан ҳам шахмат тарихидаги энг иқтидорли беш шахматчидан бирими?

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг