locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нодирбек Абдусатторов Сент-Льюис турнирида омадсиз иштирок этмоқда

7 турдан сўнг ҳамюртимиз ғалабага эриша олмади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нодирбек Абдусатторов Сент-Льюис турнирда омадсиз иштирок этмоқда
Расм: Olamsport.uz

АҚШнинг Сент-Льюис шаҳрида мукофот жамғармаси 350 минг доллардан иборат нуфузли шахмат турнири – Sinquefield Cup 2025нинг 7-тур баҳслари ўтказилди. Дунё шахматининг етакчи 10 гроссмейстери қатнашаётган мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2771) омадсиз ҳаракат қилмоқда. У 7 та партияда ҳали ғалабага эриша олмади: 4 марта мағлуб бўлди, 3 марта дурангга рози бўлди ва жадвалда охирги – 10-ўринни эгаллаб турибди. Кеча ўтказилган 7-турда Абдусатторов поляк гроссмейстери Ян-Криштоф Дудага ютқазди.

Турнинг энг йирик сенсацияси Уэсли Сонинг амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуни мағлуб этиши бўлди. Шунингдек, Рамешбабу Праггнанандҳа франциялик Алиреза Фирузжа устидан ишончли ғалаба қозонди. Қолган икки учрашув дуранг билан якунланди.

Мусобақа якунига 2 тур қолган бир пайтда жадвалда қўшҳокимлик кузатилмоқда: Фабиано Каруана ва Праггнанандҳа 4,5 тадан очко жамғариб, етакчиликни бўлишиб турибди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг