Нодирбек Абдусатторов: “Номзодлар турнирида энг катта имконият — Фабида”
FIDE Candidates 2026 ҳақида фикр билдирар экан, Нодирбек фаворит сифатида Фабиано Каруанани кўрсатди.
Жаҳон чемпионлиги матчи эҳтимоли ҳақида гап кетганда ҳам Нодирбек Каруанга устунлик берди:
“Тахминан 60/40 Фаби фойдасига. Гукешнинг ҳам у билан яхши натижалари бор, лекин барибир Фабининг имконияти баландроқ.”
Нодирбекнинг таъкидлашича, Номзодлар турнири Каруана учун ҳал қилувчи босқич:
“Бу жуда катта тўсиқ. Агар у шу босқичдан ўтса, ишончи янада ошади ва матчда жуда жиддий рақибга айланади.”
У, шунингдек, Прагг ва Жавоҳир Синдаровнинг ҳам яхши имкониятлари борлигини айтди. Агар иккисидан фақат бирини танлаш керак бўлса, Нодирбек устунликни Жавоҳирга берди.
-Агар Жавоҳир Номзодлар турнирини ютиб, сиздан Жаҳон чемпионлиги матчда ёрдам беришингизни сўраса, рози бўлармидингиз?
“Ҳа, албатта.”