Нодирбек Абдусатторов Карлсен иштирок этадиган Загреб турнирида ҳаракат қилади
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов иштирок этадиган навбатдаги халқаро мусобақа номи маълум бўлди. Шунингдек, ҳамюртимиз 2–6 июль кунлари Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтадиган SuperUnited Rapid & Blitz Croatia турнирида дона суради. Ушбу нуфузли мусобақа Grand Chess Tour серияси доирасида ташкил этилади.
Турнирда жаҳоннинг етакчи гроссмейстерлари иштирок этади. Улар орасида:
• Магнус Карлсен (Норвегия)
• Фабиано Каруана (АҚШ)
• Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон)
• Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон)
• Алиреза Фиружа (Франция)
• Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон)
• Уэсли Со (АҚШ)
• Ян-Кшиштоф Дуда (Польша)
• Аниш Гири (Нидерландия)
• Иван Шарич (Хорватия)
Маълумот ўрнида, Абдусатторов ҳозирда Тошкентда ўтаётган UzChess Cup турнирида ҳам иштирок этмоқда.