Нодирбек Абдусатторов Freestyle Chess Grand Slam турнирида иштирок этади
16–20 июл кунлари АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида шахмат бўйича 2025 йилги Freestyle Chess Grand Slam Tour сериясининг учинчи босқичи бўлиб ўтади.
Мазкур нуфузли турнирда Ўзбекистон шахмат мактабининг етакчи вакили, гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади. У мусобақада дунё шахмат элитаси билан бирга тахта атрофида беллашади.
Турнирнинг асосий қатнашчилари:
• Магнус Карлсен (Норвегия)
• Хикару Накамура (АҚШ)
• Аржун Эригайси (Ҳиндистон)
• Фабиано Каруана (АҚШ)
• Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон)
• Уэсли Со (АҚШ)
• Левон Аронян (АҚШ)
• Леньер Домингес (АҚШ)
• Пархам Магсудлу (Эрон)
• Ян Непомняший (нейтрал мақомда)
• Винсент Каймер (Германия)
• Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон)
Ташкилотчилар маълум қилишича, мусобақада иштирок этувчи яна уч шахматчининг номи яқин кунларда эълон қилинади.