locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нодирбек Абдусатторов қайта саҳнага чиқмоқда — Superbet Chess Classic Romania бошланди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нодирбек Абдусатторов қайта саҳнага чиқмоқда — Superbet Chess Classic Romania бошланди
Расм: gettyimages.com Нодирбек Абдусатторов

7 майдан 16 майгача Руминия пойтахти Бухарестда классик шахмат бўйича энг нуфузли мусобақалардан бири — Grand Chess Tour 2025 доирасидаги Superbet Chess Classic Romania турнири бўлиб ўтади. Турнир жами 350 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот жамғармасига эга. Асосий ғолиблик учун Ўзбекистоннинг етакчи гроссмейстери ва дунёдаги энг ёрқин ёш шахматчилардан бири — Нодирбек Абдусатторов ҳам кураш олиб боради.

Мусобақа иштирокчилари таркиби жуда кучли:
– Гукеш Доммараже (Ҳиндистон) — амалдаги жаҳон чемпиони,
– Фабиано Каруана (АҚШ),
– Рамешбабу Праггнананда (Ҳиндистон),
– Алиреза Фиружа (Франция),
– Уэсли Со (АҚШ),
– Левон Аронян (АҚШ),
– Ян-Кшиштоф Дуда (Полша),
– Максим Ваше-Лаграв (Франция),
– Богдан-Даниэл Дек (Руминия).

Турнир давра тизимида 9 турдан иборат бўлади ва мутахассислар уни мавсумнинг энг муҳим шахмат воқеаларидан бири сифатида баҳоламоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг