Нодирбек Абдусатторов 7 май куни Бухарестдаги гранд турнирни Аронянга қарши баҳс билан бошлади
7 май куни Нодирбек Абдусатторов Бухарестдаги нуфузли шахмат мусобақасида ўз юришини бошлади. Унинг илк рақиби — америкалик Левон Аронян бўлди.
Руминия пойтахтида старт олган Superbet Chess Classic Romania турнири Grand Chess Tour 2025 доирасида ўтказилмоқда. Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 350 минг АҚШ долларини ташкил этади. Дунё шахмат элитаси қаторида Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун курашмоқда.
Турнирнинг биринчи турида у Левон Аронянга қарши саф тортиб, классик форматда беллашди.
Тур доирасида қуйидаги ўйинлар ўтказилади:
Ян Кристоф Дуда - Фабио Каруана
Алириза Фиружа - Максим Ваше-Лагрев
Уэсли Со - Богдан Дис
Левон Аронян - Нодирбек Абдусатторов
Гукеш Доммаражу - Рамешбабу Праггнанандҳа.
Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланди.