Нодирбек Абдусатторов 5-турда Богдан-Даниэл Дисга қарши дуранг ўйнади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: gettyimages.com
Руминиянинг Бухарест шаҳрида давом этаётган Superbet Chess Classic Romania турнирининг 5-тур учрашувлари ҳам якунланди. Ўзбекистоннинг етакчи шахматчиси Нодирбек Абдусатторов навбатдаги баҳсни мезбон мамлакат вакили — румин гроссмейстери Богдан-Даниэл Дисга қарши ўтказди. Учрашув оқ доналарда кечди ва муроса ила — дуранг натижа билан якунланди.
Бу Абдусатторов учун кетма-кет иккинчи дуранг ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, у 4-турда АҚШ вакили Фабиано Каруанага қарши ҳам очколарни бўлишган эди.
Мусобақа жами 10 иштирокчи ўртасида айлана тизимида ўтказилмоқда ва умумий соврин жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилади.