locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нодир Элибоев: \"Ишқибозлар билан тўла аренада ўйнаш, спортчиларга ўзгача иштиёқ бағишлайди\"

Ўзбекистон кубоги фигнали 2 июнь кунига белгиланган
Бошқа спорт турлари
Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Нодир Элибоев: "Ишқибозлар билан тўла аренада ўйнаш, спортчиларга ўзгача иштиёқ бағишлайди"
Фото: Ўзбекистон футзали

Нодир Элибоев: "Ишқибозлар билан тўла аренада ўйнаш, спортчиларга ўзгача иштиёқ бағишлайди"

Хабарингиз бор, 2 июнь санасида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Бош соврин учун БМБ ҳамда "Оил Стар" жамоалари кураш олиб боради.

Биз мазкур баҳс олдидан БМБ жамоаси устози Нодир Элибоев билан боғландик

"Тайёргарлик жараёни яхши кетмоқда. Ҳал қилувчи баҳсга астойдил тайёрланяпмиз. Жароҳатланганлар бор, лекин бошқа ўйинчиларимиз уларнинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилади. Барча финални интиқлик билан кутмоқда. Жамоадагиларнинг кайфияти аъло, ажойиб ички муҳит ҳукмронлик қилмоқда. Насиб қилса, ғалаба биз томонда бўлади.

Финал учрашувидан энг аввало мухлислар ашлагини кутяпман. Ишқибозлар билан тўла аренада ўйнаш, спортчиларга ўзгача иштиёқ бағишлайди. Рақибни ҳурмат қиламиз, "Оил Стар" юртимизнинг кучли жамоаларидан бири. Бироқ биз улардан қўрқмаймиз ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз".

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг