Никита Светков — «IV. Budapest GP» халқаро мусобақаси ғолиби
Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси Никита Светков Венгрияда ўтказилган “IV. Budapest GP” халқаро мусобақасида олтин медални қўлга киритди.
Ҳамюртимиз велоспортнинг трек йўналишидаги энг мураккаб ва нуфузли дастурлардан бири, Олимпия ўйинлари дастурига киритилган “Omnium” кўпкурашида барча рақибларини ортда қолдириб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Мусобақа давомида Светков ҳар бир йўналишда юқори маҳорат намоиш этди. Жумладан, у “Scratch” дастурида 40 очко билан биринчи ўринни эгаллади. “Tempo Race” баҳсида ҳам 40 очко жамғариб, ғалабани қўлга киритди. “Elimination” пойгасида ҳам рақибларига имконият қолдирмаган Никита “Point Race” дастурида 26 очко жамғарди.
Шу тариқа, барча дастурлар якунига кўра 146 очко тўплаган Никита Светков “Omnium” кўпкурашини биринчи ўринда якунлаб, Ўзбекистон делегациясига олтин медални тақдим этди. Муросасиз кураш ва кескин рақобат остида кечган баҳсларда Рамазан Йилмаз (Туркия) иккинчи, Даниел Станишевски эса учинчи ўринни эгаллади.
Никита Светковни ушбу ёрқин ғалаба билан муборакбод этамиз! Юртимиз байроғини халқаро аренда муносиб ҳимоя қилаётган ҳамюртимизга келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарлар тилаймиз!