locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нигора Абдуллаева терма жамоамиз ҳисобига 3 та кумуш медални тақдим этди

Qatar Cup мусобақасида қўлга киритган умумий медаллари сони 9 тага етди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нигора Абдуллаева терма жамоамиз ҳисобига 3 та кумуш медални тақдим этди
Фото: O'zbekiston Og'ir Atletika Federatsiyasi

–58 кг вазн тоифасидаги баҳслар ҳам яхунига етди. Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Нигора Абдуллаева даст кўтариш, силтаб кўтариш ҳамда икки кураш якунларига кўра 3 та кумуш медални қўлга киритди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, йилни юқори спорт формасида ўтказаётган Нигора кетма-кет иккинчи халқаро мусобақада ҳам шоҳсупага кўтарилиб, мусобақадан мусобақага ўсиб бораётган тайёргарлиги билан эътиборни тортмоқда.

Мазкур вазн тоифасида олтин медал Шимолий Корея вакиласи О Кванг Окга насиб этган бўлса, силтаб кўтариш ва икки кураш якунларига кўра бронза медал Тунис спортчиси Ая Алавадига топширилди.
Даст кўтариш баҳсида эса бронза медал Туркманистон вакиласи Зибагул Соймушова томонидан қўлга киритилган эди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчиларнинг ҳозирга қадар Qatar Cup мусобақасида қўлга киритган умумий медаллари сони 9 тага етди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг