locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ненад Лалович спорт ташкилотларининг раҳбарлари билан музокара ўтказди

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва UWW ўртасидаги ҳамкорликни янада изчил йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ненад Лалович спорт ташкилотларининг раҳбарлари билан музокара ўтказди
Фото: Olympic.uz

Бирлашган кураш дунёси (UWW) Президенти Ненад Лалович кун давомида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида бўлди. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва UWW ўртасидаги ҳамкорликни янада изчил йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Спорт вазирлиги, МОҚ ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти иштирокида кечган учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичлари муҳокама қилинди. Суҳбат давомида терма жамоалар учун янада қулайликлар яратиш, халқаро ташкилотда ўзбекистонлик мутахассисларнинг сонини кўпайтириш ва уларнинг малакасини ошириш каби мавзуларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Жаноб Лалович МОҚнинг Мартабали меҳмонлар китобига ўзининг самимий тилакларини ёзиб қолдирди. Шунингдек, у тадбир якунида сентябр ойида Хорватияда ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз ҳамда уларнинг мураббийлари билан учрашди. Уларга давлат томонидан тегишли пул мукофотлари топширилиб, жаҳон чемпиони Айтжан Халмахановга BYD автомашинаси тақдим қилинди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг