Неъмат Ёқубов Россиядаги халқаро турнирда совриндор бўлди ва самбодаги фаолиятини якунлади
Мусобақада ҳамюртимиз Ислом Адилов ҳакам сифатида иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати
4-6 декабрь кунлари Россия Федерациясининг Дзержинск шаҳрида самбо бўйича халқаро турнир ташкил этилди.
Катталар ўртасида Европа чемпиони Владимир Куликов хотирасига бағишланган 30-анъанавий халқаро турнирда ҳамюртимиз Неъмат Ёқубов (-98 кг) ҳам иштирок этди ва бронза медалига сазовор бўлди.
Мусобақада ҳамюртимиз Ислом Адилов ҳакам сифатида иштирок этди.
Ушбу жанг якунлангач, Неъмат Ёқубов профессионал самбодаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди ва ўз оёқ кийимини рамзий маънода гиламда қолдириб кетди.
Маълумот учун, Неъмат Ёқубов икки карра ЖЧ кумуш медали соҳиби, уч карра Осиё чемпиони, 2017 йилги ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари ғолиби ҳисобланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист