locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Навоийда “Янги Ўзбекистоннинг Олимпия чўққилари” гимнастика мусобақаларининг зонал босқичлари бўлиб ўтди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Навоийда “Янги Ўзбекистоннинг Олимпия чўққилари” гимнастика мусобақаларининг зонал босқичлари бўлиб ўтди
Расм: Olamsport.uz

Навоий шаҳрида бадиий гимнастика бўйича “Янги Ўзбекистоннинг Олимпия чўққилари” мусобақасининг навбатдаги босқичи ташкил этилди. Унда Навоий шаҳри, Қизилтепа, Кармана ва Хатирчи туманларидан 15–17 ёшли иқтидорли гимнастикачи қизлар иштирок этди.

Шу билан бирга, Зарафшон, Учқудуқ ва Тамди туманлари гимнастикачилари ўртасидаги босқич ғолиблари ҳам аниқланди. Барча совринли ўринларни Зарафшон шаҳри спортчилари эгаллади. Энг юқори натижани “Баркамол авлод” болалар мактаби тарбияланувчиси Шалола Болтаева қайд этди.

Мусобақалар якунлангач, ғолиб ва совриндорлар тантанали тарзда тақдирланди. Навоий шаҳри гимнастика мактаби вакиллари яна бир бор ўз устунлигини намойиш этиб, энг юқори баллни Гузал Файзуллаева жамлади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг