locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Навоийда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг дзюдо бўйича минтақавий босқичи бўлиб ўтди

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Навоийда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг дзюдо бўйича минтақавий босқичи бўлиб ўтди
Расм: Gazeta.uz

Ёш авлоднинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг жисмоний ва техник салоҳиятини юзага чиқариш мақсадида ташкил этилган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақасининг навбатдаги минтақавий босқичи Навоий вилояти Навбаҳор туманида дзюдо йўналишида ўтказилди.

Мусобақада Ғозғон шаҳри, Навбаҳор, Конимех ва Нурота туманларидан келган иқтидорли ёш дзюдочилар иштирок этиб, ўз маҳоратларини намоён этдилар. Беллашувлар давомида спортчиларнинг техник тайёргарлиги, тезкорлиги ва аниқлиги синовдан ўтказилди.

Тадбирда Навоий вилояти спорт бошқармаси бўлим бошлиғи У. Қаҳҳоров, Миллий Олимпия қўмитасининг Навоий вилоятидаги ҳудудий бўлинмаси ижрочи директори Фарҳод Раҳмонов, шунингдек, спортчи ва мураббийлар иштирок этди.

Беллашувлар якунида энг яхши натижа қайд этган спортчилар диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ғолиблар мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг