locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Навоийда спортнинг соҳил волейболи туридан \"Навоий вилояти ҳокими Олимпиадаси\" бўлиб ўтди

Ғолиб ва совриндорларни диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Навоийда спортнинг соҳил волейболи туридан "Навоий вилояти ҳокими Олимпиадаси" бўлиб ўтди
photo: Voleybol Uzbekistan

Навоийда спортнинг соҳил волейболи туридан "Навоий вилояти ҳокими Олимпиадаси" бўлиб ўтди. Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ташкил этилган мазкур мусобақада 13-14 ёшдаги ўғил болалардан иборат шаҳар-туман жамоалари ўзаро куч синашиб, спорт маҳорати, жамоавий ҳамжиҳатлик ҳамда ғалабага бўлган интилишларини намоён этди.

Мусобақа якуннига кўра:

Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда:

I-ўринни Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоаси,
II-ўринни Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси,
III-ўринни Нурота туман спорт мактаби жамоаси қўлга киритди.


Мусобақа жараёнларида вилоят Спорт бошқармаси ходимлари, MOQ Навоий вилояти ижрочи директори Фарҳод Раҳмонов, ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этиб, спортчиларни республика босқичидаги баҳсларда омад ва зафарлар тилади.

Ғолиб ва совриндорларни диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг