Навоийда спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди
Ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Навоий шаҳридаги “Спорт саройи”да спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида ( У-15) Ўзбекистон чемпионати беллашувлари давом этмоқда.
Мусобақанинг иккинчи кунида 41, 48, 57, 68 ва 85 кг вазн тоифаларида баҳслар ўтказилиб, кучли рақобат остида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Ғолиб ва совриндор спортчилар Навоий вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ж.Муртозаев ҳамда вилоят прокурори катта ёрдамчиси Ғ.Ҳасанов томонидан тақдирланди.
Чемпионатда республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёш полвонлар ўз маҳорати ва юқори жисмоний тайёргарлигини намоён этмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист