locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Навоий вилоятида спорт соҳасида 2025 йил якунларига бағишланган тадбир ташкил этилди

Тадбир давомида ғолиб ва совриндорлар вилоят ҳокими томонидан тантанали тарзда тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Навоий вилоятида спорт соҳасида 2025 йил якунларига бағишланган тадбир ташкил этилди
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун, вилоятнинг Маънавият ва маърифат марказида спорт соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар сарҳисобига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов, соҳа масъуллари ва спортчилар иштирок этди.

Маълумот учун айтиш жоизки, 2025 йил давомида ўтказилган Ўзбекистон, Осиё, Жаҳон чемпионати ва кубокларида ҳамда нуфузли халқаро спорт мусобақаларида навоийлик спортчилар жами 1859 та медалларни жамғарди.

Шунингдек, Президент олимпиадасида Навоий вилоят спорт делегацияси муваффақиятли иштирок этиб, 6 та олтин, 9 та кумуш ва 8 та бронза медалларини қўлга киритди

Хусусан, Бирлашган Араб Амирликларида жорий йилнинг 9–15-декабр кунлари Дубай–2025 ёшлар пара Осиё ўйинларида 8 нафар навоийлик спортчи иштирок этиб, 32 та медалларни (25 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза) қўлга киритишди.

Тадбир давомида ғолиб ва совриндорлар вилоят ҳокими томонидан тантанали тарзда тақдирланиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг