locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Навоий вилояти - U-17 ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони

Беллашувлар муросасиз ва қизғин руҳда ўтиб, ҳар бир учрашув спорт мухлислари ва мутахассислар томонидан катта қизиқиш билан кузатилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Навоий вилояти - U-17 ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони
photo: Voleybol Uzbekistan

Жорий йилнинг 5–11-март кунлари Навоий вилоятида, “Сўғдийона” Жисмоний тарбия ва спорт мажмуасида волейбол бўйича U-17 ёш тоифасидаги ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган жами 14 та жамоа чемпионлик учун баҳс олиб борди. Бир неча кун давом этган учрашувлар давомида ёш волейболчилар юқори спорт маҳорати, жамоавий ҳамжиҳатлик ҳамда ғалабага бўлган қатъий интилишларини намоён этдилар.

Беллашувлар муросасиз ва қизғин руҳда ўтиб, ҳар бир учрашув спорт мухлислари ва мутахассислар томонидан катта қизиқиш билан кузатилди. Мусобақа ёш волейболчилар учун муҳим тажриба майдонига айланиши билан бирга, келажакда миллий терма жамоалар сафига муносиб номзодларни аниқлашда ҳам муҳим аҳамият касб этди.
Чемпионат якунларига кўра қуйидаги жамоалар совриндорлар сафидан жой олди:
1-ўрин — Навоий вилояти жамоаси
2-ўрин — Тошкент вилояти жамоаси
3-ўрин — Сирдарё вилояти жамоаси

Мусобақа ғолиблари ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, медал, кубок ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди. Таъкидлаш жоизки, бундай мусобақалар ёшлар ўртасида волейбол спорт турини кенг оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ҳамда миллий терма жамоалар учун мустаҳкам заҳира шакллантиришда муҳим ўрин тутади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг