locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Навоий вилояти спорт таълим муассасаларида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда

Натижадорликни ошириш юзасидан мутасаддиларга аниқ тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Навоий вилояти спорт таълим муассасаларида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун Спорт вазирлиги ишчи гуруҳи Навоий вилоятидаги спорт таълим муассасаларида бўлиб, жойларда ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганишлар давомида спортчилар натижадорлиги ва мусобақалардаги иштирок кўрсаткичлари, оммавий спорт қамрови даражаси, ERP Sport ягона электрон бошқарув тизимида ёшларни рўйхатдан ўтказиш жараёнлари, ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги ва шаффофлиги масалалари атрофлича таҳлил қилинмоқда.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, электрон тизимдан самарали фойдаланиш, спортчиларни мусобақаларга кенг жалб этиш ҳамда натижадорликни ошириш юзасидан мутасаддиларга аниқ тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Мазкур ўрганиш ишлари ҳудудларда спорт бошқаруви самарадорлигини ошириш, ёшлар ўртасида оммавий спортни кенг ривожлантириш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг