locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Навоий шаҳрида капитал таъмирдан чиққан қиличбозлик зали фойдаланишга топширилди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Навоий шаҳрида капитал таъмирдан чиққан қиличбозлик зали фойдаланишга топширилди
Расм: Gazeta.uz

Навоий шаҳрида капитал таъмирланган қиличбозлик зали тантанали равишда очилди. Энди ушбу иншоотнинг майдони икки баробарга ошган ва у икки баробар кўпроқ спортчига хизмат қилиш имконига эга.

Бунёдкорлик ва таъмирлаш ишлари НКМК ҳамда корхона касаба уюшмаси Кенгаши маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

Залнинг очилиш маросимида “НКМК” АЖ Бошқарув раиси — бош директор К. Санакулов, “НКМК жамғармаси” ДУ, корхона ходимлари касаба уюшмаси вакиллари ҳамда “Сўғдийона” ФСК тарбияланувчилари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланишича, Навоий кон-металлургия комбинати ижтимоий масъулиятли корхона сифатида спортни оммалаштириш, спорт иншоотларини қуриш ва спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг