locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Навоий шаҳрида қизлар ўртасида волейбол мусобақаси юқори савияда ташкил этилди

Ғолиб жамоалар вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Навоий шаҳрида қизлар ўртасида волейбол мусобақаси юқори савияда ташкил этилди
Фото: Спорт вазирлиги

Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” доирасида волейбол спорт тури бўйича "Навоий шаҳар ҳокими олимпиадаси" бўлиб ўтди.

Мазкур спорт тадбирида 2012–2013 йилларда туғилган спортчи қизлар муносиб иштирок этдилар. Мусобақа давомида иштирокчилар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, жамоавий ўйин кўникмалари ҳамда спортга бўлган қизиқишларини намоён этдилар.

Мусобақа якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланди. Шунингдек, ғолиб жамоалар вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг