Навбатдаги манзил — Чирчиқ! Президент Олимпиадаси спорт мусобақаси старт олмоқда!
Шу йил 17-май санасидан эътиборан илк мартаба "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" спорт мусобақалари ўтказила бошлаган эди.
Уч босқич (минтақавий (туман-шаҳар), вилоят ва Республика) босқичларидан иборат комплекс мусобақанинг барча саралаш баҳслари якунига етказилиб, Республика финал босқичи иштирокчилари аниқланди.
23-29-ноябрь кунлари Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 3-босқич сифатида ўтказиладиган "Президент олимпиадаси" спорт мусобақаларининг оғир атлетика баҳслари бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан келган 300 дан ортиқ ўсмир (U-17) ёш тоифасидаги йигит-қизлар ғолиблик учун куч синашади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, "Президент олимпиадаси"да биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган спортчилар Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига қабул қилинади.