locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нассурдин Имавов навбатдаги жангини қаерда ўтказиши мумкинлиги маълум бўлди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нассурдин Имавов навбатдаги жангини қаерда ўтказиши мумкинлиги маълум бўлди
Расм: gettyimages.com

Франция шарафини ҳимоя қилаётган доғистонлик UFC жангчиси Нассурдин Имавов навбатдаги жангини 6 сентябр куни Парижда бўлиб ўтадиган турнирда ўтказиши мумкин. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқда маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, агар Дрикус Дю Плесси ва Хамзат Чимаев ўртасидаги чемпионлик жангида унга ўринбосар сифатида иштирок этиш талаб қилинмаса, у ҳолда Париждаги турнирда октагонга чиқади.

“Мен рейтингдаги мавқеимни сақлаб туришни эмас, ҳаракат қилишни истайман. 16 август куни чемпионлик жангига тайёргарлик кўряпман. Агар жангчилардан хеч бири турнирни тарк этмаса, Париж учун рақиб топамиз. UFC билан ана шундай келишув бор”, — деб ёзди Имавов.

Шунингдек, у чемпионликни қўлга киритган тақдирда Доғистонга бориш ҳақидаги саволга ҳам жавоб қайтарди:

“Камарни Доғистонга олиб борамиз”, — дея ваъда берди жангчи.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг