locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Намангандаги “Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари аниқланди — 40 ёшли Дилшод Чориев шоҳсупага кўтарилди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Намангандаги “Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари аниқланди — 40 ёшли Дилшод Чориев шоҳсупага кўтарилди
Расм: Olamsport.uz

Наманган шаҳрида жойлашган “Баркамол авлод” спорт мажмуаси навбатдаги йирик мусобақа — “Uzbekistan Judo Tour”га мезбонлик қилди. 200 миллион сўмлик мукофот жамғармасига эга турнирда -81, -90, -100 ва +100 кг вазн тоифаларида мамлакатнинг етакчи дзюдочилари ғолиблик учун кураш олиб боришди. Ҳар бир вазн тоифасида чемпион 22 миллион, кумуш медаль соҳиблари 14 миллион, бронза медали эгалари эса 7 миллион сўмдан мукофот пулига сазовор бўлди.

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида Сурхондарё дзюдо жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали билан биринчи ўринни қўлга киритди. Қашқадарёликлар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликни эса 1 та олтин ва 2 та бронза медалига эга бўлган Тошкент шаҳри жамоаси якунлаб берди.

Шунингдек, Жиззах, Самарқанд, Хоразм ва Тошкент вилояти вакиллари ҳам шоҳсупага кўтарилишга муваффақ бўлишди. Ажойиб натижалардан бири — 40 ёшли тажрибали дзюдочи Дилшод Чориевнинг кумуш медаль билан мукофотланганидир.

Барча ғолиб ва совриндорлар:

–81 кг (56 иштирокчи):
Муроджон Йўлдошев (Тошкент ш.)
Алимардон Абдулахатов (Сурхондарё)
Асадбек Норбўтаев (Тошкент вил.)
Бобур Янгибоев (Сурхондарё)

–90 кг (25 иштирокчи):
Шоҳжаҳон Аҳмаджонов (Жиззах)
Рамазон Аллабердиев (Сурхондарё)
Жалолиддин Қурбонмуродов (Қашқадарё)
Алишер Саманов (Самарқанд)

–100 кг (19 иштирокчи):
Жаҳонгир Маматраҳимов (Сурхондарё)
Дилшод Чориев (Тошкент вил.)
Муҳаммадсодиқ Содиқов (Хоразм)
Муҳаммадали Тангриев (Тошкент вил.)

+100 кг (14 иштирокчи):
Исломбек Равшанқулов (Қашқадарё)
Жавоҳир Муродуллаев (Қашқадарё)
Ўткирбек Тўрабоев (Тошкент ш.)
Фазлиддин Рафиқов (Тошкент ш.)

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг