locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув курслари бошланди

Замонавий методика ва амалий машғулотлар асосида билим олишмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув курслари бошланди
Фото: Спорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қўшма қарорига мувофиқ, Наманган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида вилоятдаги жисмоний тарбия соҳаси мутахассислари учун навбатдаги малака ошириш курслари ташкил этилди.

Ўқув курсида Мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчилари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари бевосита ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда, замонавий методика ва амалий машғулотлар асосида билим олишмоқда.

Ўқув машғулотлари Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Фарғона филиали тренер-ўқитувчилари томонидан 10–29 ноябр кунлари давомида олиб борилади.

Мазкур ташаббус таълим тизимида жисмоний тарбия сифатини янада ошириш, ёш авлодда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг