locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларига старт берилди

Иштирокчилар дастлаб оммавий бадантарбия машқларини бажардилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларига старт берилди
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун юртимиз бўйлаб 30 ёшдан 70 ёшгача ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ўртасида “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини қабул қилиш жараёнига рамзий старт берилди.

Мазкур лойиҳа соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг барча қатламларини мунтазам жисмоний фаолликка жалб этиш мақсадида йўлга қўйилган.

Шу муносабат билан Наманган шаҳридаги Баркамол авлод спорт мажмуасида ҳам спорт синовларининг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда вилоятнинг турли маҳаллаларида истиқомат қилаётган фуқаролар, маҳалла тизими ходимлари, хотин-қизлар фаоли, ёшлар ва кексалар бир сафда қатнашишди.

Иштирокчилар дастлаб оммавий бадантарбия машқларини бажардилар, шундан сўнг жисмоний тайёргарликларини синовдан ўтказишди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг