locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари ўтказилмоқда

Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари ўтказилмоқда
Фото: Спорт вазирлиги

Янгиқўрғон туманидаги 1-сон умумтаълим мактабида 1–11-синф ўқувчилари учун “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари қизғин ўтказилмоқда. Синовлар ўғил ва қиз болалар учун алоҳида ёш тоифалари асосида ташкил этилаётгани билан янада қизиқарли кечмоқда.

Дастлабки босқичда иштирокчилар тезкорлик ва чаққонлик, куч ва чидамлилик, ҳаракатларни мувофиқлаштириш, амалий жисмоний кўникмалар бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.

Мазкур синовлар ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, уларнинг жисмоний салоҳиятини ошириш ҳамда спортга бўлган қизиқишини кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг