locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақаси бўлиб ўтди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақаси бўлиб ўтди
Фото: Спорт вазирлиги

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” дастури доирасида енгил атлетика спорт тури бўйича минтақавий саралаш босқичи ўтказилди.

Мазкур мусобақада вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган спортчилар қатнашиб, ўзаро куч синашди. Улар марказлашган тартибда тўсиқлар оша югуриш, диск улоқтириш ва босқон улоқтириш каби енгил атлетиканинг учта йўналишида баҳс олиб борди.

Мусобақа спортчилар ўртасида соғлом рақобат, жисмоний тайёргарлик ва ирода синови майдонига айланди.

Якунда ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, улар медал ва дипломлар билан тақдирланди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг