Наманганда янги спорт маскани фойдаланишга топширилди
Мазкур маскан Спорт вазирлигининг “Ташаббусли спорт” овоз тўплаш лойиҳаси доирасида бунёд этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Наманган вилояти Мингбулоқ туманининг Чордона маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий стрит воркоут майдончаси барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Мазкур маскан Спорт вазирлигининг “Ташаббусли спорт” овоз тўплаш лойиҳаси доирасида бунёд этилди.
Майдончада спорт билан шуғулланиш учун зарур бўлган барча жиҳозлар – турник, пресс тренажерлари ва бошқа мосламалар ўрнатилган.
Тантанали очилиш маросимида маҳалла фаоллари, ёшлар, спорцеварлар ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист