Наманганда янги спорт майдони фойдаланишга топширилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Мустақиллигимизнинг 34 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон бўйлаб қатор янги спорт иншоотлари фойдаланишга топширилмоқда.
Шу муносабат билан бугун Наманган вилояти Уйчи тумани Тошлоқ МФЙ ҳудудида замонавий wоркоут майдончаси қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди.
Мазкур иншоот “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг кураш тури бўйича учинчи ўринни қўлга киритган Қосимова Муштарийнинг муваффақияти муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан 38-умумтаълим мактаби ҳудудида барпо этилди.
Очилиш маросимида нуронийлар, спорцевар ёшлар ҳамда вилоят спорт бошқармаси вакиллари иштирок этдилар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист