Наманганда волейболга ихтисослаштирилган маҳорат мактаби тантанали очилди
Учқўрғон туманида замонавий шароитларга эга волейболга ихтисослаштирилган маҳорат мактаби фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, мутасадди раҳбарлар, фахрий мураббийлар, спортчилар ҳамда нуронийлар иштирок этди.
Мазкур маҳорат мактабида мавжуд иншоотлар тўлиқ реконструкция қилинди, ўқув ва маъмурий бинолар капитал таъмирдан чиқарилди, талабалар учун барча санитария-меъёрларига жавоб берадиган замонавий ошхона барпо этилди, 200 ўринга мўлжалланган, барча шароитларга эга янги ётоқхона фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, волейбол залига қўшимча равишда кураш ва бокс спорт заллари, чим устида хоккей, мини-футбол ҳамда соҳил волейболи майдончалари ҳам қуриб битказилди.
Янги мажмуа ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, саломатлигини мустаҳкамлаши ва келгусида халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишлари учун кенг имкониятлар яратади.