locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда волейбол мусобақасининг финал босқичига қуръа ташланди

“Янги Ўзбекистон – ёшлар зийо маскани”да волейбол бўйича “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси финал босқичининг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда волейбол мусобақасининг финал босқичига қуръа ташланди
photo: Voleybol Uzbekistan

“Янги Ўзбекистон – ёшлар зийо маскани”да волейбол бўйича “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси финал босқичининг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарход Боқиев, Миллий олимпия қўмитаси Наманган вилояти директори Азамжон Ахмадалиевлар иштирок этиб, ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган аёл спортчиларга баҳсларда омад ва муваффақият тилади.

Тадбир давомида мусобақани ўтказиш тартиби, расмий волейбол қоидалари ҳамда халқаро талабларга амал қилиш юзасидан иштирокчиларга зарур тушунтиришлар берилди. Шундан сўнг қуръа ташлаш маросими ўтказилиб, финал босқичида ўзаро беллашадиган жамоалар аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, беллашувлар жорий йилнинг 2-июль санасидан бошлаб “Паҳлавон” спорт мажмуасида ўтказилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг