locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда волейбол бўйича U-19 Ўзбекистон чемпионати бошланди

Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда волейбол бўйича U-19 Ўзбекистон чемпионати бошланди
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун Наманган давлат техника университетининг замонавий спорт залида волейбол бўйича U-19 ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионати тантанали равишда старт олди.

Мазкур нуфузли мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган энг кучли ва иқтидорли ёш жамоалар иштирок этмоқда. Чемпионат ёш спортчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, уларнинг спорт маҳоратини ошириш, шунингдек, келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоалари учун муносиб заҳирани шакллантириш йўлида муҳим аҳамият касб этади.

Мусобақа беллашувлари қизғин, муросасиз тарзда ўтмоқда. Ҳар бир учрашув ёш волейболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, техник маҳорати ва жамоавий ўйинини намоён этмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг