Наманганда велоспорт бўйича “Silk-Way Namangan” халқаро мусобақа бўлиб ўтади
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021-йил 24-сентябрда қабул қилинган ПҚ-5251-сонли қарор – “Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора–тадбирлар тўғрисида”ги ҳужжат асосида мамлакатида велоспорт жадал ривожланмоқда.
Шу асосда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида спортга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро спорт майдонидаги нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 7–10-май кунлари Наманган шаҳрида йирик халқаро спорт тадбири - “Silk-Way Namangan” халқаро велоспорт мусобақаси ўтказилади.
Мазкур мусобақа велоспортнинг трек йўналиши бўйича ташкил этилиб, унда бир нечта хорижий давлатлардан етук спортчилар, халқаро ҳакамлар ва кузатувчилар иштирок этиши кутилмоқда. “Silk-Way Namangan” мусобақаси Марказий Осиёнинг замонавий велоспорт марказларидан бирига айланиш йўлида Наманган вилоятининг имкониятларини кенг намоён этади.