locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда «Uzbekistan Open» халқаро турнирига старт берилди

Турнир якунида энг кучли спортчилар аниқланиб, улар халқаро миқёсдаги навбатдаги мусобақаларга йўлланма олишади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда «Uzbekistan Open» халқаро турнирига старт берилди
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида халқаро таеквондо турнири — “Uzbekistan Open” мусобақаси ўзининг тантанали очилиш маросими билан бошланди.

Мазкур нуфузли мусобақа Халқаро таеквондо федерацияси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Республика Спорт вазирлиги ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган.

Турнирда нафақат Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан, балки Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Қозоғистон ва Россия Федерациясидан ташриф буюрган мингдан зиёд тажрибали ва иқтидорли спортчилар иштирок этмоқда.

Мусобақа ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтмоқда. Ҳар бир тоифа спортчилари ўз вазн тоифасида татамига чиқиб, куч, чаққонлик ва маҳорат синовида беллашмоқда.

Турнирнинг асосий мақсади — халқаро спорт алоқаларини мустаҳкамлаш, ёш спортчиларга халқаро тажриба бериш ҳамда таеквондо спорт турини мамлакатимизда янада оммалаштиришдан иборат.

“Uzbekistan Open” бир неча кун давом этади. Турнир якунида энг кучли спортчилар аниқланиб, улар халқаро миқёсдаги навбатдаги мусобақаларга йўлланма олишади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг