locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси бошланд

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси бошланд
PHOTO: Telegram

Айни дақиқаларда Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" спорт мажмуаси “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Дзюдо спорт турини яна-да ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022-йил 20-июндаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган ушбу турнирда жами 114 нафар дзюдочи медаллар учун баҳсларга киришган.

Иштирокчилар орасида терма жамоага номзод таниқли дзюдочилар ҳам бор. Улар -81, -90, -100 ва +100 кг вазн тоифаларида ўзаро беллашишмоқда. Энг кўп қатнашчи -81 кг вазнда бўлиб, совринли ўринлар учун 56 нафар дзюдочи кураш олиб бормоқда.

Наманган “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил қилади. Ҳар бир вазн ғолиблари 22 млн, кумуш медал соҳиблари 14, бронза медал эгалари эса 7 млн сўмдан мукофот пулига эга бўлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг