Наманганда ушу бўйича вилоят чемпионати ўтказилди
25–26-апрель кунлари Наманган шаҳар спорт мактабида спортнинг ушу тури бўйича ёшлар, ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида Наманган вилояти чемпионати ўтказилди.
Мазкур мусобақада вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келган иқтидорли спортчилар иштирок этиб, ўз маҳоратларини намоён этдилар. Беллашувлар қизғин ва муросасиз кечиб, ҳар бир вазн ва ёш тоифасида кучлилар сараланди.
Мусобақа давомида ёш спортчиларнинг техник тайёргарлиги, чаққонлиги ва жанговор руҳияти алоҳида эътиборга лойиқ бўлди. Айниқса, ўсмир қизлар ўртасидаги баҳслар томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.
Чемпионат якунтида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ушбу мусобақа вилоятда ушу спорт турини янада ривожлантириш ҳамда иқтидорли ёшларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этди.