Наманганда тўққизинчи халқаро улоқ-кўпкари турнири бўлиб ўтди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Улоқ-кўпкари бўйича тўққизинчи халқаро турнирга Наманган вилояти чавандозлар мактаби мезбонлик қилди.
Мазкур нуфузли турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Россия Федерациясидан келган тажрибали чавандозлар иштирок этиб, ғолиблик учун беллашди. Ҳар бир жамоа ўзининг маҳорати, чидамлилиги ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этган ҳолда, чемпионлик сари кураш олиб борди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳслар натижасига кўра Ўзбекистон-1 терма жамоаси биринчи ўринни, Ўзбекистон-2 терма жамоаси иккинчи ўринни ва Қозоғистон терма жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.
Ғолиб жамоалар медал, кубок ҳамда ташкилотчилар томонидан тақдим этилган қимматбаҳо пул мукофотлари билан тақдирландилар
Иброҳим Жалолов
Редактор