Наманганда таэквондо WT бўйича Водий очиқ турнири бошланди
Мусобақа давомида энг кучли спортчилар аниқланиб, ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси
Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида спортнинг таэквондо WT тури бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Водий очиқ турнири қизғин баҳслар билан давом этмоқда.
Мазкур мусобақада Наманган ҳамда Фарғона вилоятларидан ташриф буюрган иқтидорли спортчилар ўзаро куч синашиб, ғолиблик учун муросасиз беллашмоқда.
Турнирнинг асосий мақсади ёш истеъдодларни аниқлаш, спортчилар ўртасида тажриба алмашиш, таэквондо WT спорт турини янада оммалаштириш ҳамда спортчиларнинг маҳоратини оширишдан иборат.
Ҳар бир учрашув спортчиларнинг юксак тайёргарлиги, матонати ва ғалабага бўлган интилишини намоён этмоқда. Мусобақа давомида энг кучли спортчилар аниқланиб, ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист