Наманганда сув полоси бўйича хотира турнири якунланди
Мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Р.Ш. Вишняков хотирасига бағишланди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Telegram
Наманган вилоятида сув полоси бўйича очиқ турнир ўтказилиб, у миллий терма жамоа бош мураббийи Р.Ш. Вишняков хотирасига бағишланди.
Беллашув натижалари қуйидагича:
1-ўрин — Наманган вилояти терма жамоаси
2-ўрин — “Пионер” жамоаси (Раменское, Россия)
3-ўрин — ССШ ВВС жамоаси (Наманган)
Шунингдек, мусобақада энг яхши ўйинчи, ҳужумчи, дарвозабон ва тўпурар номинациялари бўйича алоҳида спортчилар тақдирланди. Уларга сертификатлар ва эсдалик совғалари топширилди.
Турнир Р.Ш. Вишняков хотирасига ҳурмат ифодаси сифатида ҳамда ёшлар орасида сув полоси спорт турини оммалаштириш йўлида муҳим қадам бўлди.
Бакрадзе Иман
Редактор