locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда спорт синовларига старт берилди

Спорт синовларининг 2026 йилги мавсумига расмий старт берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда спорт синовларига старт берилди
Фото: Спорт вазирлиги

Наманган шаҳридаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида 7–17 ёшдаги ўқувчилар ўртасида “Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш” спорт синовларининг 2026 йилги мавсумига расмий старт берилди.

Тантанали очилиш маросимида Спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фахриддин Юнусов, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вакиллари, устозлар ҳамда юзлаб ўқувчилар иштирок этдилар.

Тадбирда ёшларнинг жисмоний чиниқиши, спортга бўлган қизиқиши, соғлом турмуш тарзига интилиши каби муҳим жиҳатларни ривожлантириш асосий мақсад сифатида таъкидланди.

Шунингдек, спорт синовларини адолатли ва юқори савияда ўтказиш, ҳар бир ўқувчининг жисмоний тайёргарлигини холис баҳолаш устувор вазифа этиб белгиланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг