locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда пара стол тенниси бўйича вилоят чемпионати ўтказилди

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда пара стол тенниси бўйича вилоят чемпионати ўтказилди
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси

Давлатобод тумани спорт мактабининг бадминтон марказида Наманган вилояти Адаптив спорт турлари ассоциацияси томонидан пара стол тенниси спорти бўйича аёллар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Наманган вилояти чемпионати юқори савияда ташкил этилди.

Мазкур мусобақада вилоятнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар иштирок этиб, ўзаро қизғин ва муросасиз баҳсларда маҳорат, матонат ҳамда ғалабага бўлган интилишларини намоён этдилар.

Беллашувлар давомида иштирокчилар ўзларининг техник тайёргарлиги, тезкорлиги ва спортга бўлган юксак иштиёқи билан томошабинлар эътиборини қозондилар. Айниқса, ёш спортчиларнинг фаол иштироки мусобақага алоҳида руҳ бағишлади.

Мусобақа якунитида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг