locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда оммавий югуриш марафони ташкил этилди

Мусобақа якунида ғолиблар ва фаол иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда оммавий югуриш марафони ташкил этилди
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун Наманган вилоятининг Давлатобод тумани, Янги Наманган шаҳарчаси марказий кўчасида “Эcо – Саве Арал-2025”, “Талаба югур” ва “Ўқувчи югур” оммавий югуриш марафони ўтказилди.

Мазкур спорт тадбири Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси, Наманган вилояти ҳокимлиги, вилоят Спорт бошқармаси, Ёшлар ишлари бошқармаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси, Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Божхона бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Марафонда вилоятдаги олий таълим муассасалари талабалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, шунингдек 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этишди.

Мусобақа якунида ғолиблар ва фаол иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг