locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда Ҳоким Олимпиадаси ва Паралимпиадаси мусобақаларига тантанали старт берилди

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида “Президент олимпиадаси”нинг вилоят босқичи очилиш маросими юқори савияда бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда Ҳоким Олимпиадаси ва Паралимпиадаси мусобақаларига тантанали старт берилди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Наманганда “Ҳоким Олимпиадаси ва Паралимпиадаси” мусобақаларига тантанали старт берилди!

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида “Президент олимпиадаси”нинг вилоят босқичи очилиш маросими юқори савияда бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Отабек Бозоров, Наманган вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Акрамжон Дедабаев, МОҚ Наманган вилояти ижрочи директори Азамжон Ахмадалиев, спорт мактаблари директорлари, спорт федерациялари раҳбарлари, мураббийлар, ёш спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Очилиш маросими давомида сўзга чиққан мутасаддилар “Президент олимпиадаси” ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг истеъдоди ва маҳоратини намоён қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, мазкур мусобақалар ёш авлодни ватандўстлик, матонат ва ғалабага интилиш руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, “Ҳоким Олимпиадаси ва Паралимпиадаси” мусобақалари вилоят бўйлаб спортнинг 19 та тури бўйича ташкил этилиб, унда минглаб ёш спортчилар ўзаро куч синашадилар.

Мусобақалар давомида энг иқтидорли спортчилар сараланиб, кейинги босқичларга йўлланмани қўлга киритадилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг