locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда “Маҳалла лигаси” спорт мусобақасига тантанали старт берилди

Мусобақалар мини-футбол, волейбол, стол тенниси, стритбол, воркаут, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича ўтказилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда “Маҳалла лигаси” спорт мусобақасига тантанали старт берилди
photo: sport vazirligi

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 30 ёшдан юқори аҳоли ўртасида ўтказилаётган “Маҳалла лигаси” спорт мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Отабек Бозоров, вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фахриддин Юнусов, Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси вакиллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, мураббийлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

“Маҳалла лигаси” мусобақалари орқали маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ва аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш мақсад қилинган.

Мусобақалар мини-футбол, волейбол, стол тенниси, стритбол, воркаут, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича ўтказилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг