Наманганда «Маҳалла лигаси» мусобақасининг вилоят босқичи старт олди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" спорт мажмуасида 30 ёшдан юқори бўлган аҳоли ўртасида ўтказилаётган уч босқичли “Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.
Мазкур мусобақа Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, Спорт вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилиб, унда спортнинг мини-футбол, волейбол, стол тенниси, стритбол, воркаут, шахмат ва шашка бўйича энг сара жамоа ва спортчилар ғолиблик учун ўзаро беллашмоқда.
Мусобақа давомида иштирокчилар нафақат ўз маҳоратини намойиш этмоқда, балки соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоавий ҳамжиҳатликни кучайтириш ва маҳаллалар ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга ҳам ҳисса қўшмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист