locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда Қўл жанги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги халқаро турнири ўтказилди

Ғолиб ва совриндорлар пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда Қўл жанги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги халқаро турнири ўтказилди
Фото: Спорт вазирлиги

Давлатобод туманида жойлашган “Янги Ўзбекистон боғи” амфитеатрида қўл жанги спорт тури бўйича профессионаллар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги учун нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтди.

Турнирнинг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси ҳамда Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Баходир Тошматов, Халқаро қўл жанги федерацияси президенти Сергей Астахов, Спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, соҳа мутасаддилари, фахрий меҳмонлар, мураббийлар ва спорт ихлосмандлари иштирок этди.

Тадбир аввалида давлат мадҳияси янгради ҳамда турнирнинг тантанали очилиш маросими юқори савияда ташкил этилди.

Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг