Наманганда Кураш бўйича U13 Ўзбекистон чемпионати қизғин давом этмоқда
Барча ҳудудларидан ташриф буюрган мингдан ортиқ ўғил-қиз спортчилар Ўзбекистон чемпионлиги учун баҳс олиб боришмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида Кураш бўйича U-13 кичик ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.
Мусобақалар давомида ёш полвонлар ўз маҳоратларини намойиш этиб, ғалаба учун бор куч ва иродаларини сафарбар қилишмоқда. Мусобақанинг дастлабки кунлариданоқ курашчилар томонидан юқори натижалар қайд этилди.
Мазкур чемпионатда республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган мингдан ортиқ ўғил-қиз спортчилар Ўзбекистон чемпионлиги учун баҳс олиб боришмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист